Ражъий талоқ

16:48 / 23.02.2022 | Юлдуз | 423

Ассалому алайкум! Мен 3 йил олдин жанжал туфайли жонимга қасд қилганим учун, ота онам уйларига олиб кетишганди ва эрим талоқ қилмаганлар. 1 хафтада уйга келсам яшамайман, кет дегандилар. Кейин ўзлари бир ойдан кейин олиб кетганлар ва никохимизни янгилаб оламиз деб никох ўқитганлар. 3 кун олдин эримни хиёнатини кечиролмай, жанжал вақтида жавобимни беринг дидим ва жавобингни бердим, сендек хотин керак эмас деб кетдила. Ўша куни жинсий алоқа хам бўлганди. Кечқурун келганларида жахл устида айтдим, кечиринг десам, номахрамсан дедилар. Мендан воз кечасизми десам, ха воз кечдим дедилар. Кейин эрталаб ўзлари қучоқлаб, жинсий яқинлик қилдилар. Хозир талоқ хақида эшитиб, ўқиб қўрқиб кетдим. Хозир эримни нечта талоқ хаққи қолган бўлади? Никох ўқимасдан яшаса бўладими? Ражъий талоқ бўлса хам талоқ хаққи биттага камаядими? Илмсизлигимиз учун узр сўрайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Домлага боринглар. Унгача яшамай туринглар. Валлоҳу аълам!