Бошдаги оғриқ

03:03 / 22.03.2017 | Савол | 1847
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум муҳтарам сайт аъзолари! Сизларга бир савол билан мурожаат этмоқчиман. Мени 2 йилдан бери бошим оғрийди. Аниқроғи бошимнинг чап томони оғрийди. Кўп мутолаа қиламан ва компьютерда кўп ишлайман. 4-5 ойдан бери оғриқ кучайди ва унга қўшимча юрагим ҳам оғришни бошлади. Танамнинг чап томони бошқача ҳис қилади, кучсизроққа ўхшайди, чап томонимдаги сочлар ҳам сийраклашиб бормоқда. Нима қилишим керак? Қўрқиб кетаяпман. Энди 21 га кирдим. Маслаҳат беринг. Қандай аппаратураларга тушсам ташхисни яхшироқ айтиб беради? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат !
Шифокор:
Ва алайкум ассалом . Қуйидаги текширув турларидан ўтишни тавсия қиламан: 1.Умумий қон таҳлили (анемияни истисно қилиш учун ). 2. Кўз тубини кўриш ,офтальмоскопия . 3. ЭКГ. 4. ЭЭГ ва РЭГ. 5. Умумий амалиёт шифокори ,офтальмолог ва лозим топилса невропатолог маслаҳати керак.
Таҳминий ташҳис вегето-сосудистая дистония кардиал типи (анемия ҳам бўлиши керак) ёки мигрень ,қон томир дистонияси билан бўлиши мумкин.Аниқ ташҳис текширувлардан сўнг қўйилади