Намоздаги хато

09:00 / 25.02.2022 | Madinaxon Abdikarimova | 331
Ассалому алайкум! Мен якинда киблага нотўғри юзланиб ўқиганимни билиб колдим. Деярли сал нотўри кийшиқро тараф билан ўқиётган эканман. Энди мени ўқиган намозларим кабул эмасми? Гунохми? Рахмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша хато қиблани суриштириб, аниқлашга ҳаракат қилиб ўқиган бўлсангиз, хатоси кейин аён бўлган бўлса ҳам намозларингиз қабул иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!