Ота она изнисиз иккинчи аёлга уйланиш

08:42 / 25.02.2022 | Mumtoza | 468
Ассалому алайкум! Шу кунларда жуда оғир вазиятга тушиб қолдик. Яқин кунларда қизлик уйимда можаро чиқди. Укамни аёли эрини бошқа аёл билан муносабати борлигини билиб қолди. Уйда катта тўполон ва жанжаллар бўлди. Онамнинг ўзи қон босимлари доим баланд. Юракларида ҳам муаммо бор. Отам билан укам ёшликдан кўп сирдош бўлишмаган. Онам ёшлигимиздан биз учун ҳаммасига чидаб, ҳаёт учун курашиб келган аёллар. Уларни жудаям авайлайман. Укамнинг бу ҳолатидан онамнинг жуда қаттиқ диллари оғриди. Онаси учун фарзандининг бундай юриши оғир экан. Укам оҳири фақат менга айтди, у аёл унинг иккинчи аёли экан, никоҳига олган экан. Ҳозир жудаям оғир аҳволдаман. Нима қилишни билмаяпман. Аёлига айтаман десам, оиласи бузилиб кетади. Онамга айтай десам, бу ҳабарни кўтара олмасликларидан қўрқаман. Илтимос сиздан, менга маслаҳат беринг нима қилай? Ўзим ҳам оилалиман, фарзандларим бор. Бир кун шу кун менинг хам бошимга тушишидан қўрқаман. Кимнидир дилини оғритиб ҳато қилишдан қўрқаман. Укамга сени севгидан кўзинг кўр бўлган, гуноҳ қилишдан қўрқиб никоҳлагансан, жавобини бер, десам йўқ деди. Биринчи аёли билан ораси ҳозир яхшимас. У хам кечира олгани йўқ. Бутун умр сир қилиб, сақлаб юрайми ёки ота онамга айтайми. Бу ҳабарни кўтара олишмаса улардан ажралиб қоламан деб қўрқаман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ишни нега мусибатга айлантириш керак? Агар Аллоҳнинг жоиз қилган иши деб қаралса, ҳамма муаммо бартараф бўлади. Бундан мусибат ясалмасин. Валлоҳу аълам!