Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимни истаги билан турмуш ўртоғимни фамилиясига ўтганман. Ҳозир турли келишмовчиликлар билан ота уйимдаман, паспортимни янги фамилияга янгилаш вақти келибди, турмуш ўртоғимдан уйдаги бир иккита ҳужжатлар ва паспорт тўловини олиб келиб беришларини илтимос қилдим. Илтимос қилган тўловимни олиб келмабди. Мени нимагадир жудаям ичим оғриб ўзимни тўхтатолмай бир неча соат йиғлаб ўтирдим. Чунки ҳар сафар оғрисам ҳам, иссиқ кийимларимга ҳам, контрактларимга ҳам ота-онам пул тўлайдилар. Шу арзимаган пулни ҳам бермаганига хўрлигим келди, нафсониятимга тегди. Мен шу ҳолатда мазлумаманми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Аммо бу ҳолатда сизга ажр унга зиён. Ишингизни Аллоҳга топширинг. Валлоҳу аълам!