Беванинг ризқи

07:17 / 25.02.2022 | Ҳилолахон | 406
Ассалому алайкум! Агар бир топиш тутиши ўртахол бир эркак, бирор бевани фарзандлари билан никохига олса,(Аллох ризолиги учун) у эркакка оиласи ва болалари ризқини қирққанликда айблаш жоизми? Ахир, Аллох Таоло шу бева ва болаларининг ризқини ҳам қўшиб берувчи мехрибон Зотку. Илтимос, шу масалада имкон қадар кенгроқ маълумот берсангиз, Аллох сиздан рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта ризқни берувчи Аллоҳ. Аммо никоҳ талабларидан бири аҳлига нафақа қилишдир. Нафақага қодир бўлмаган киши никоҳланиши макруҳ бўлади. Сиз юқоридаги гапни мутлақ қилиб айтадиган бўлсангиз, эркаклар олди орқасига қарамай уйланаверади. Ўзи шундоқ ҳам нафақа масаласида қийналаётган аёл ва болалар кўп. Валлоҳу аълам!