Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Оилавий тақводор, динига муҳаббатли, муҳсин, мухлис бандалар сафига қўшилишимизни Аллоҳдан ёлвориб сўраяпман. Турмуш ўртоғим уйдан туриб, чет эл компаниясида онлайн ишлайди. Муаммо шуки, тақво қилишга қийналяпти. Аёллар билан ишлайди. Иш баҳонасида бошланган суҳбат бошқа мавзуларга ҳам ўтиб кетади. Бировни кўнглига қарагани учун, гапни кесиб тўхтата олмас экан. Одатда камерада, юзма юз гаплашади. Камерасини ўчириб гаплашса ҳам бўлади, лекин бунга кучи етмаяпти, хушмуоамала бўлгани учун кулишиб гаплашади. Бу дардга қандай даво қилайлик, мен нима қилишим керак. Шу ҳолатлар менинг руҳиятимга жуда ёмон таъсир қиляпти. Иллатларимиз тўлиб ётган пайтда, уларни даволаш ўрнига, билиб туриб очиқ ойдин гуноҳда давом этсак, бу жуда қайғули ҳолат.
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ ҳам тақво ҳам фақат айни шу ишда эмас. Инсон ҳар қандай гуноҳни тарк этишга киришса, бу масала ҳам муолажа бўлиб кетади. Валлоҳу аълам!