Намоз ҳақида
Ассалому алайкум! Витр, нафл, таҳажжуд намозлари бир намозми ёки бир-биридан фарқли намозларми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Витр хуфтон намозидан кейин, мусулмоннинг бир кунлик намозлари охирида ўқиладиган уч ракъат намоздир ва ҳукми вожибдир.
Нафл эса, фарз, вожиб ва фарзларга эргашган суннат намозларидан бошқа намозлардир.
Таҳажжуд тунда бир ухлаб туриб ўқиладиган нафл намоздир.
Батафсил маълумот учун намоз ҳақидаги китобларни ўқишни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам