Ассалому алайкум! . Устозам сиздан бир нарсада маслаҳат ўрганмоқчиман. Мен анча олдин болаларга билимларимни ўргатишни, яъни ўқитувчи бўлишни ният қилганман. Хозирда араб тилини ўрганяпман алҳамдулиллаҳ. Энди қачонлардир ўзим ўқув маркази очишни, унда аёлларга ва болаларга араб тили ўргатишни ният қилдим. Биз томонларда араб тили ўқув курслари йўқ. Яна ниятим ўқув марказида кам таъминланган, ўқиш нияти бўлган, лекин пули йўқ оилалар бор, ҳуллас ёрдамга муҳтожларга ҳам бепул таълим беришни ният қилдим. Бу ниятим амалга ошиши учун Сиздан дуо сўраб қоламан. Яна бир илтимосим, марказ номини нима деб қўйишни маслаҳат берасиз. Вақтингизни аямай жавоб берганингиз учун сизга раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ниятларингизга етказсин. Маърифат деб ном қўйишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!