Ассалому алайкум! Менинг ўғлим 3 ёшда. Кечаси тахминан 0:00 ларда ухлайди. Эрталаб 8:00 ларда уйғонади. Кун бўйи ўйнаб чарчамайди. Баъзи танишларимиз болани табибга кўрсатиш кераклигини айтадилар. Болалар тушликда ҳам ухлашлари керакми? Аслида шу ёшдаги болалар неча соат ухлашлари керак? Жавоб учун раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Бу ёшдаги болалар кечаси 9-10 соат, кундузи 2-3 соат ухлашлари шарт. Акс ҳолда, бола миясининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Болани табибга эмас, аввалом бор болалар шифокори кўригидан ўтказганингиз маъқул. Эхтимол эндокринолог ёрдами керак бўлар. Зарурий анализларни топширсангиз, ўзи маълум бўлади. Эҳтимол бола соппа-соғдир, ин шаа Аллоҳ. Ҳар қалай ўзингизнинг хотиржамлигингиз учун ҳам шу ишларни амалга оширганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!.