Мени ҳеч ким яхши кўрмайди

17:55 / 28.01.2022 | Sevara MIRSALIKHOVA | 437

Ассаламу алайкум! Ҳозир 6 соатдан бери йиғлаб ўтирибман. Онам мени қаттиқ урушди. Бошим кучли оғрияпти. Психолог ва шифокорга мурожаат қилишга менинг ўзимнинг пулим йўқ. Аҳволим жуда ёмон. Кундан кун яшаш қийинлашяпти. Онам билан ҳеч ҳам чиқиша олмаймиз. Сал нарсага ҳам йиғлаб ўтиравераман. Нима қилсам бўлади. Илтимос опажон ёрдам беринг.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сизга ўзингизнинг ўзингизга бўлган меҳрингиз етишмайди. Ҳозирги ҳолатингизда ҳар куни бир вақтда уйингиз атрофида бир соат бир ярим соат давомида пиёда юришга ҳаракат қилинг. Бу амалингиздан сўнг ҳаёлингиздаги негатив ҳаёллардан қутула бошлайсиз. Келажагингизни қандай қуриш, қандай амаллар қилиш ҳақида соғлом ғоялар кела бошлайди. Балансланган тўғри овқатланишни йўлга қўйиб олинг. Минераллар етишмовчилиги сабаб мияда ферментлар етишмаслигидан одам инжиқ, ўй-ҳаёллари негатив бўлиб қолади. Доим кечқурун 22 да ухлаб тонгда 6 дан кейин уйғониб уй юмушларингизни бажаришингиз, зикрларни қилишингиз, Қуръон ўқишингиз, ўзингизга ёққан китобларни ўқишингиз керак. Бу вақтда шу каби амалларни қилган аёл кишида куч-қувват йиғила бошлайди, ҳаётидан мамнунлик кайфияти ҳосил бўлади. Онангиздан хафа бўлишингиз ўринсиз. У қандай инсон бўлишидан қатъий назар Аллоҳ уни сизга она бўлишини лозим топди. Куну тун сизни парвариш қилди. Ўзи емай сизга едирди. Онадан камчилик топган одамАллоҳга Унинг берган тақдирига исёнкор банда бўлиб қолиши мумкин. Ислом динимизда она нақадар улуғланишини ҳаммамиз биламиз. Она ҳақидаги ҳадисларни кўп ўқиб ёдлаб олишга ҳаракат қилинг. Ҳар гал онангиздан хафа бўлаётганингизда ана шу ҳадисларни такрорлайверинг. Шунда анча ўзингизни қўлга оласиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бола ота-онасига ҳар қанча яхшилик қилса ҳам, уларнинг яхшилигини қайтара олмайди». Валлоҳу аълам.

 Валлоҳу аълам!