Ассалому алайкум! Мен университетда ўқийман. У ердаги қиз бола курсдошим ўзидан ўзи мени четлатади, ҳаммадан, ҳатто энг яқин дугонам ҳам у билан сирлашиб ўтиради. Мени ажратади. Менга нисбатан у қизни муомиласи жуда ёмон. Мен роса ҳафа бўламан. Шу қилган иши учун мен ҳам уни ажратсам гуноҳ бўлмайдими.
– Ва алайкум ассалом! Сиз ундай қилманг. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қилманг. Яхшилик қилингки, хатосини англасин. Валлоҳу аълам!