Болаларда тез тез томоқ оғриғи

10:09 / 29.01.2022 | Mushtariy | 3779

Ассалому алайкум! Мени фарзандим 2 ёш. Тез тез томоқ оғриғи кузатилади тишлари чиқаётганда ҳам бу ҳол учраб туради. Шифокорга олиб борсам бази шифокорлар антибиотик уколлар ёзиб беришади. Антибиотикни ҳам кўп олса зарари бор деб эшитканман шунинг учун уй шароитида даволашга ҳаракат қиламан яъни табиий усуллар орқали. Масалан кўкрак қафаси, томоғи ва икки куракига қўй ёғи суртиб қўяман қай бир усулда даволаш тўғри? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ва алайкум ассалам , сузингиздан болангизда сурункали тонзиллит холати бирга ухшаяпти .Ўткир тонзиллит, халқ орасидаги номи — ангина. Маҳаллий намоён бўлиши лимфатик ҳалқум ҳалқа компонентларининг, кўпинча танглай бодомсимон безларининг ўткир яллиғланиши кўринишидаги инфекцион касаллик бўлиб, кўпинча стрептококклар ёки стафилококклар, камроқ ҳолларда бошқа микроорганизмлар, вируслар ва замбуруғлар томонидан чақирилади. Сурункали тонзиллитнинг кучайиши ҳам ангина деб номланади.
Туртки бўлувчи омиллар:

• Маҳаллий ва умумий гипотермия (совқотиш);
• Маҳаллий ва умумий иммунитетнинг пасайиши;
• Бодомсимон безларнинг жароҳати;
• Марказий ва вегетатив асаб тизимининг ҳолати;
• Бурундан нафас олишнинг бузилиши;
• Оғиз бўшлиғи, бурун ва бурун ён синусларда сурункали яллиғланиш жараёнлари.

Ангина аломатлари

Бирламчи ўткир тонзиллитда клиник тасвир қуйидагича бўлади:

• Ютиниш пайтида томоқда турли даражадаги оғриқ;
• Умумий интоксикация белгилари;
• Бодомсимон безларнинг шишганлиги (катарал ангина);
• Лакуна тешигида фибриноз-йирингли караш (лакунар ангина);
• “Юлдузли осмон” тасвири (фолликуляр ангина);
• Олинадиган кулранг-сариқ караш ва унинг остида юзаки кам оғрийдиган яралар (яра-пардали ангина);
• Ҳудудий лимфаденит.
Даволаш

Асосий тавсиялар:

• антибиотиклар қабул қилиш;
• касалликнинг дастлабки кунларида ётоқ тартиби;
• қўзғатмайдиган, юмшоқ ва озиқали парҳез;
• витаминлар,
• кўп суюқлик ичиш.

38 даражадан юқори ҳароратларда иситма туширувчи воситалар буюрилиши мумкин. Бактериал этиологияли ангинада кўп ҳолларда коккал флорага (стрептококклар ва стафилококклар) нисбатан фаолликка эга бўлган антибиотиклар белгиланади, даволаш курси камида 7 кун давом этади. А гуруҳ стрептококкли инфекцияда антибиотикларнинг мақсади асорат сифатида ривожланиши мумкин бўлган ревматик иситмани олдини олишдир.

Ангинада аччиқ, қаттиқ ва ўта иссиқ таомлар тановул қилиш тавсия этилмайди. Томоқни чайиш учун илиқ кучсиз туз эритмасини ишлатиш яхшироқ. Бу муолажа касалликнинг сўнгги босқичларида ҳам самаралидир.

Касалликнинг энди бошланишида яримта лимонни пўсти билан секин чайнаш керак. Сўнг бир соат давомида ҳеч нарса исте’мол қилмаслик лозим, бу лимоннинг эфир мойлари ва лимон кислотасига ўз вазифасини бажаришга имкон беради. Янги лимон ўрнига.  30%ли лимон кислотаси эритмасидан фойдаланиш мумкин, бунда томоқ эритма билан кун давомида ҳар соатда чайиб турилади.
Сизнинг холатингизда хам медикаментоз ( антибиотиклар ) хам номедикаментоз ( табиий даво ) куллаш афзал . Сабаби антибиотиклар кулланилмаса томокдаги стафилококк еки стрептококк инфекцияси бугим ва юрак мушакларига кон оркали етиб бориб ревматизм касаллигига сабабчи булиб колиши мумкин . Валлоҳу аълам!