Ассалому алайкум! Ўғлим имом Ҳасан 9 ёшда туғма касал, спина бифида, пешоб ва ахлатни ушолмайди, мустақил юролмайди, қўлтиқ таёқда юради. Ақл ҳуши жойида, зеҳни ўткир, соғлом болалардек фикрлайди. Намозни ҳамма арконларини билади, бемалол беш вақт намоз ўқий олади, лекин таҳорат масаласи бизни қийнайди. Чунки таҳорати битта намозга етмайди. Муаллими сонийни тугатган, Қуръонни ўқиш масаласи қандай бўлади? Бундай болаларда таҳорат масаласи қандай бўлади? жавоб учун олдиндан раҳмат/
– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етмаган болалар мукаллаф бўлмайдилар. Улардан таҳорат қатъий талаб қилинмайди. Намозига олаётган таҳорати билан ўқиши жоиз. Одатни шакиллантириш мақсадида таҳоратни мутлоқ ташлаб қўймаса бўлди. Аллоҳ шифо берсин. Валлоҳу аълам!