Ассалому алайкум! Мен бир танишим номидан ёзмоқдаман. Ҳозирда қориндаги ёғларни жарроҳлик йӯли билан олинмоқда, агар муслима аёл киши семизроқ бӯлса ва бу унинг эрига ёқмаса, ҳар қанча уринмасин, диета қилмасин барибир ориқламаса, спорт билан шуғулланишга келсак, улар кӯп қаватли уйда туришади, югуришнинг иложи йӯқ, бошқа жойларда спорт билан шуғулланишга эри қӯймайди, ва уйда қилган машғулотлари фойда бермаса, шунга фақатгина эри айтгани учун ва унга чиройли кӯриниш учун шу қориндаги ёғларни ва ориқлаш натижасида қорин осилган жойларини жарроҳлик йӯли билан олиш жоизми. Аллоҳ рози бӯлсин сиздан устоз, Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас, магар ҳаёти хавф остида бўлиб бундан бошқа имкон қолмаса, ишончли шифокорлар тавсияси билан жоиз. Валлоҳу аълам!