Ассалому алайкум! Устозлар, биз турмуш ўртоғим билан келишиб олганмиз. Ота-Онам бошқа вилоятда яшаганлари учун ҳар 2-3 ойда бориб, 1 ҳафта туриб келаман. Шунга келишганмиз. Қайнона-қайнотам билан алоҳида яшаймиз. Уйимга боришдан олдин қайнона-қайнотамни огохлантириб айтиб қўяман. Аммо қайнонам бунга норози. Уйингга боришин учун мендан рухсат сўрашинг керак, борсам майлими деб сўрашинг керак деб талаб қўядилар. Уйинга 6 ойда, 1 йилда 1 марта борсанг бўлди деб хисоблайдилар. Шунинг учун хам, мен қайнонамдан эмас, турмуш ўртоғимдан рухсат сўраб бораман. Агар қайнонамдан рухсат сўрасаму рухсат бермаса, шунда хам эрим рухсат бердику деб кетиб қолсам, совуқ гап-сўзлар кўпаяди. Хуллас ота-онам ни кўргани боришим учун қайнонамдан рухсат олишим шартми, қайнонамни талаби тўғрими
– Ва алайкум ассалом! Қайинонангиз талаби тўғри эмас. Сиз учун эрингиз рухсат олиб берсин. Валлоҳу аълам!