Ассалому алайкум! Излаш хизматидан айнан керакли жавобни топа олмагач, сизларни безовта қилмоқдаман Аллоҳ илмингизга барака берсин! Бизларга яхши маълумки жаноби пайғамбаримиз росулуллоҳ с.а.в дан ворид бўлган ҳадислардан баъзиларида тонгги ва кечки дуо ва зикрлар айтиб ўтилган, жумладан "Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъасмиҳи шайъун фил ъарди валаа фиссамааи ва ҳувас самийъул ъалийм" шулар жумласидан. Мен тонгда ва кечки пайтда фотиҳа, оятал курсий 3 марта, яна айнан шу дуони, 4 та қул билан бошланадиган сураларни ҳам ўқиб юриш одат бўлиб қолган. Саволим шундайки, нифосли ҳолатда ҳам айтиб юрсам жоизми, Қуръон оятлари ўқиб бўлмайди деб эшитганман, юқорида ёзилган дуони ўқишим жоизми? Хар куни икки маҳал айтмасам, нимадир бўладигандай ҳолга тушиб қоламан. Ножоиз бўлса, айнан қандай дуоларни ёки зикрларни айтиб юришим мумкин, бундай ҳолатларда. Жавобларингиз учун олдиндан катта раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Зикр ва дуоларни узрли ҳолатда ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!