Ассалому алайкум. Ёшим 21да. Энди турмушга чиқаман. Оиламда òзимни эркин ҳис қилмайман. Оила аъзоларим бн бемалол гаплаша олмайман ҳоҳласам ҳам бунга эриша олмайман. Бирор иш қилсам ёки китоб òқисам ёлģиз болишни ҳоҳлайман. Òзим китоб òқиётганимда бирорта одам келиб қолса òқий олмайман. Бундай ҳолат фақат оила аъзоларим бн болади . Ойимлар бн конглимни очиб гаплашгим келади лекин ҳеч ҳам қолимдан келмаяпти. Бунинг сабаби ойимлар сал хато қилсам ҳам қаттиқ сòкиб уришиб беради. Ноҳақдан сòкан ҳолатлари ҳам бòлади.иложи борича уларга гап қайтармасликка ҳаракат қиламан ҳаммасини ичимга ютаман шу сабаб гаплашгим келмайди деб òйлайман. Ойимлар иш буюрса ҳам "Ҳоп болади" ёки "ҳоп" деб айтолмиман ичимда айтаман копинча . Зарур гапларни ҳам айтолмиман гапиргим келмайди негадир.Òзимни бундай тутишимга ойимларни жаҳли чиқиб мени ҳақоратлаб қарģайдилар. Бу ҳолатдан чиқишни ҳоҳлайман лекин уддалай олмаяпман илтимос маслаҳат беринг ойимларни рози қилишни уларни кòнглини олишни истайман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз онангиз билан муносабатларингизни тўғирлаб олишингиз учун қуйидагиларни бажаришингиз мумкин: онангизга эътиборли бўлиш, хизматларини чиройли адо этиш, маслаҳат сўраб туриш, уни мақташ, болалик даврини гапириб беришини илтимос қилиш. Бу амаллардан кейин онангизнинг сизга бўлган муносабатлари ўзгара боради. Чунки унга бўлган эътиборингиз етарли бўла бошлайди. Онангиз сизга қилаётган муносабати аслида бу меҳр бергани. Фақат меҳрни у ўзи билганича бераяпти. Яъни онангиз ўз ота-онасидан кўрган тарбиясини, улардан олган меҳрни сизга бераяпти. Бошқача меҳр беришни у билмайди. Чунки ўзи ҳам кўрмаган. Шунинг учун сиз унга эътиборли бўлиб, меҳр бера бошласангиз у ҳам сизга аста-секин сиз каби меҳр қайтаради. Онангизнинг бу феълидан хафа бўлманг. Унга ҳам бу феъл-атвор у ўсган муҳитидан сингдирилган. Иложи борича табассум қилиб боқинг. Унинг дуосини олишга шошишлинг. Динимизда она қанчалар улуғланишини биласиз. Онанинг розилигини топган фарзанд Аллоҳнинг ҳам розилигини топади иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.