Орифлейм хизмати

16:37 / 28.02.2022 | Hilola | 401
Ассалому алайкум!
Орифлеймга аьзоман.Бу компания мехрибонлик уйларига даромаднинг қисмини хадя сифатида беради. Ва пандемия оғир шароитда хам Ўзбекистонимиз учун жуда кўп миқдорда пул ажратиб ёрдам тариқасида берди. Хеч қайси компанияларда бундай хайр эхсон қилишларини кўрмаганман. Махсулотлари халол сертификатка эга, яъни махсулотлари таркибида факат ўсимликлар гулидан ,поясидан..в.х. мевалардан таркиб топган. Хайвон ёғлари ёки шунга ўхшаш таркибида харом махсулотлар аралашмаган. Махсулотлари талабга жавоб беради ва 55 йиллик тажрибага эга. Шу компанияни махсулотларини дўст ёрларга тавсия килиб ва қўшимча даромад олиш, яъни савдо сотиқ қилиш учун таклиф қиламан. Компанияда шунча ишлаб алдов ғирромлик кўрмадим. Яхши ишлаганларга совғалар, хадялар улашади, даромадидан бўлишади ва халол ойлик банк оркали, пластик карта орқали олинади. Бу даромаднинг биз аёллар учун энг мақбул усули негаки ишсиз аёллар уйда ўтириб хам халол даромад топишимиз. бозорда жой топ, ўрикзордан қайсидир шофер билан кечгача юк орқалаб кўтариб юришимиздан яхши албатта. Бу компания Ў збекистонда қонуний фаолият юритади, соликларини тўлайди ва ўз омборхонаси бор, мижозларга почта орқали ўз вактида буюртмаларини етказиб беради қадоқланган холда. Айтингчи бу компанияда ишлаб даромад топсам бўладими? Мен хар томонлама текшириб кўрдим ва менга маъкул бўлди, чунки уй рўзғорга хам бемалол вактимиз бор . Олдиндан жавобингиз учун рахмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! http://muslimaat.uz/tarmoqli-savdo/.