Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, менда хозирги кунда гормонал ўзгаришлар кузатиляпти (хайз цикли бузилган,3 ойга кечиккан). Баъзан оқ-пушти , оқ-жигарранг ажралмалар бўлиб қолади.Бундай холатда мен намоз ўқишим, рўза тутишим жоизми(Илтимос манба келтиришингизни сўрайман). Намозларим қазо бўлишидан қўрқяпман. Жавоб учун олдиндан ташаккур!
– Ва алайкум ассалом! Аввало шифокорга кўриниб буни нима эканини аниқланг. Шунга қараб ҳайз ёки истеҳозалигини ажратиб оласиз. Эслатиб ўтиш жоизки, ҳайзнинг ози 3 кун ва кўпи 10 кун. Икки ҳайзнинг ораси камида 15 кун бўлмоғи лозим. Шунга қараб аниқлик киритиб оласиз. Валлоҳу аълам! Истеҳоза: https://muslimaat.uz/maqola/28407