Эрим иккинчисига уйланди

11:18 / 31.01.2022 | Маржона | 599

Ассалому алайкум! Эрим иккинчи оила қурдилар. Бошида ўзим рози эдим. Энди рашқ мени жинди бўлиб қоладиган даражагача олиб келаяпти. Ҳар сафар эрим у билан ётиб туришини тасаввур қилсам, тана ҳароратим кўтарилиб ҳазм қила олмаяпман. Эрим ҳалигача мени деб адолат қилганлари йўқ. Эримга гуноҳ ёзилаяптими?Ёзилаётган болса, менга ҳам ёзилаяптими? Мени уруш жанжалларим сабабли бормаяптилар. Ҳар кеча мен билан тунаяптилар. Нима қилсам болади. Маслаҳат беринг.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Албатта турмуш ўртоғингиз адолат қилмагани сабабидан катта гуноҳлар орттиряпти. Сиз ҳам. Мусулмон мусулмонга ёмонлик қилиши, умуман инсониятга ёмонлик қилиши динимиз одобидан эмас. Кундошингизнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Унга зулм қилаяпсизлар. Унда нима гуноҳ. Шариатда рухсат берилган ишни турмуш ўртоғингиз қилди, аммо савоб ўрнига йўқ жойдан гуноҳ орттиряпти. Уларни тинч қўйишингиз керак. Никоҳ ўйинчоқ эмас. Шариатда никоҳга ўта жиддий  қаралади. Сиз уларни ўз иҳтиёриг қўйиб бериб ўзингизнинг амалларингиз билан шуғулланинг. Қуръон ўқинг, зикр қилинг, истиғфорларни тинмай такрорланг, болалар тарбиясига қаранг, илм ўрганинг, севган машғулотларингиз билан шуғулланинг. Ва албатта кўпроқ пиёда юриб ёки сузишга қатнашиб ўзингиздаги бу салбий ўй-ҳаёлларни чиқазиб ташланг. Валлоҳу аълам!