Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Хўжайним менга иккинчи хотин олиш ниятлари борлигини ва рози бўлсам уйланмоқчи эканликларини айтдилар. Мен эса уларни қизғандим шекилли, рози бўлмадим. Улар менга ўйлаб кўришимни айтдилар. Турмуш ўртогим 5 вақт намоз ўқишга ҳам баъзида сусткашлик қиладилар. Баъзида эса қайнонамни ҳам беҳурмат қиладилар. Мен уларга «Аввал намозларингизни тўлиқ адо этинг, онангизни ҳам ҳурматларини жойига қўйинг», десам, нотўғри иш қилган бўлмайманми? Уларга нима деб жавоб берсам тўғри бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатда уйланишда аёлининг рухсатини, розилигини олиш шарт қилинмаган. Эрга аёл тарафидан бу борада шарт қўйилиши ҳам. Аллоҳ таолонинг тайёр кўрсатмаси бор, шунга амал қилинса бўлди, бандаларининг шарт кўрсатмаларига эҳтиёж йўқ. Валлоҳу аълам