Ассалому алайкум! Аллоҳ сиздан қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Кўп жойларда шундай гаплар юрса керак, эр хотинни дивани бош томони қиблага қаратилиб бўлмайди деган. Шу гапга аниқлик киритиб берсангиз. Бизни ётоқхонамизда иккита ташқарига ва болалар хонасига чиқадиган эшик бор, диванимизни бош томони қибла томонга қаратилган. Тунов куни қариндошимиз келиб, эр хотин бундай ётиб бўлмайди деди. Олдин ҳам уйдагилардан кўп эшитардим, бидъат деб ишонмасдим. Ўша қариндошимиз диндан ҳабари бор аёл эканлиги учун иккиланиб қолдим ва сиздан ёрдам сўрашга жазм қилдим. Шу гап шариатимизда ҳам борми?
– Ва алайкум ассалом! Қибла томон оёқ узатилмаса бўлди. Қолгани жоиз. Валлоҳу аълам!