Ассалому алайкум! Мен 26ешдаман. Турмушга чикганман. Хозирда вактинча Ота онамникида турибман. Турмуш уртогим сафардалиги учун. Онам БН тез тез тортишиб коламан. Тозаликни жудаям яхши кураман. Хамаекни Озода килишга харакат киламан доим. Онам бн шу борада куп тортишиб коламан. Килган ишимни кадрламаеткандей, тозаликни этибор бермаеткандей курираверади манга. Мани жудаям куп кийниди бу холат. Кейн узими айблаб куни бн кайфиятсиз юраман. Онамни хафа килиб куйдм диб. Олдинлари хам куп тортишиб колардим кизли пайтим, ешлигимдахам. Манда Бирон муамо борми?еки шайтон васвасига тушиб ковоманми?
– Ва алайкум ассалом! Сизда ёпишқоқ ҳаёллар неврози бўлиши эҳтимоли бор. Балки сизнинг характериологик хусусиятингиз шундайдир. Психологияда Макбет ёки Пилата синдроми деган ибора бор. Кўп одамларда учрайди. Одам ўзи ҳақида танқидий фикрларни эшитганида, бировнинг ёлғонини кўтара олмаганида, ҳиёнатга учраганида зўр бериб уйни тозалашга тушиб кетади. Бу ҳам неврознинг бир кўриниши. Бир томондан шу иши орқали агрессияларидан, стрессларидан қутулса иккинчи томондан оила аҳлига озор бериб қўйиши мумкин. Аслида онг жабҳаларида ҳаддан зиёд озодалик орқасида барчани назорат қилиш ҳоҳиши туради. Бу ҳолат одамнинг ўзига билинмаслиги мумкин. Ўзингизга эътибор қилиб кўринг. Атрофдаги одамлардан ёки бирон нарсалардан кўтаринки руҳ, яхши кайфият бўлишининг ўрнига ҳавотирланиш, асабийлашиш сезиладими? Агар шундай бўлса демак психотерапевт мутаҳассисига мурожаат қилганингиз маъқул. Она динимизда қанчалар улуғланишини ҳар бир мусулмон яхши билади. Ота-онани улуғлаш, рози қилиш ҳақида Қуръони Каримда кўплаб оятлар ва ҳадислар келган. Шуни била туриб онанинг хизматини оғринмай бажариш ўрнига сизда шундай ҳолатлар юз бераётган экан ва ўзингизни назорат қила олмас экансиз демак бу албатта психолгик ёки психик муаммодир. Бунга жиддий қараганингиз маъқул. Валлоҳу аълам.