Ассалому алайкум!
Жаноза намози ӯқилгандан кейин, майитни олиб кетишгандан кейин, отинойи келиб тиловат қилишларидан олдин, келганлардан, яъни аёллардан кимда санаган тахлиллар бор деб сӯрашади. Кимда қанча саналгани бӯлса, майит учун ҳадя қилишади, масалан 2000, ёки 25000 бӯлиши мумкин.
Таҳлил саналгани яъни бутуни, тӯлиғи 75000 хисоблашади.
Ҳамма саналган таҳлилларни қӯшиб майитга ҳадя қилиб , дуо қиладилар.
Бу жараён қанчалик тӯғри, жоизми?
Жавоб учун олдиндан раҳмат.