Намоздан кейин салом бериш ҳақида ҳадис борми?

08:45 / 31.01.2018 | Ҳадича | 5733
Ассалому алайкум! ҳурматли устозамиз. Бераётган жавобларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Ҳаммамизга маълумки намоз ўқиб бўлгандан сўнг ҳамма бир бирига салом беради. Лекин яқинда мен салом бериб бўлмас экан деб эшитдим. Шу ростми? Умуман салом бериш кераклиги ҳақида ҳадис борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Оят ва ҳадисларда айнан намоздан сўнг томонларнинг бир бирларига салом беришлари ҳақида кўрсатма келмаган. Аммо умумий ҳолатларда салом беришга тарғиботлар бор. Шундан келиб чиқиб, намоздан кейин саломлашишда танглик йўқ. Валлоҳу аълам