Закот хакида, тушинмовчилик...

11:10 / 03.03.2022 | Abduqodir Artikov | 369
Ассалому алайкум! Бир газетада ўкиган эдим,мен яхши эслолмаяпман, деб ўйлаётгандим,лекин мендан бошка инсон хам шу газетада ўқиганини айтгани аниқ эсимда. Кайси газетадан эканлигини эслолмайман! ( Хордиқ ,Сўғдиена,Ислом нури ,Хидоят ёки Даракчи бўлиши мумкин,чунки бизникига аксарият шу газеталар келади) .Газетада шундай маълумот берилган эди: Аёл ўз моли хисобидан закотини эрига бериши мумкин,агар эри закот олиши жоиз ( қарздор ёки кам таъминланган) бўлса! Бунга сабаб қилиб,аёл кишига эрини таъминлаш фарз эмаслиги айтилган эди. Эркак киши хотинига закот беролмайди,чунки аёлнинг нафақасини бериш уни зиммасида дейилган эди.
Саволим шуки, шу маълумот ёки фатво тўғрими? Эр- хотин бир бирига закот бериши мумкин эмас деб билардим. Илтимос кенгроқ жавоб берсангиз, Аллохим илмингизни бунданда зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабда аёл ўз закотини эрига бериши жоиз эмас. Чунки ўша закотни эр қайтиб хотинига сарфлайди. Бу эса жоиз эмас.  Валлоҳу аълам!