Ассалому алайкум! Устоз , биз оиламиз (турмуш ўртоғим, мен , қайнонам) хамда қайнагачим оилалари, уларни эрлари ва вояга етган ўғил фарзандлари билан бирга дам олгани тоққа чиқамиз,. Саволим шуки, мен келинман, поччалар (қайнагачларим эрлари), қайнагачларимни вояга етган ўғиллари мен учун номахрам саналади. Билишим бўйича, улар билан биргаликда дам олишга боришим жоизми, мен билан бирга эрим ва қайнонам хам бўладилар, ёки улар бўлган такдирда хам, мен учун номахрамлар бор жойга дам олгани бормаганим маъқулми?
– Ва алайкум ассалом! Ёнингизда маҳрамингиз бўлса ва бошқа номаҳрамлар билан шаръий чегарада турсангиз боришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!