Аллохни севиш

01:55 / 03.03.2022 | Исмоилхон | 513

Ассалому алайкум! Аллох сизлардан рози бўлсин, илмингизни зиёда қилсин. Хурматли Одинахон опа, биласизми, алхамдулиллах ибодатдаман. Аллох фарз қилган амалларни бажариб келяпман ожизлик билан. Даргохида қабул қилсин амалларимни. 3 нафар ёш ўғлим бор , хўжайиним хам, мен хам уларга қўлимиздан келганча динимиз, Аллох ва росулини танитиб, уларга таълим бериб келяпмиз. Қуръондан, хадислардан хам. Одинахон опа, Аллохимга шукр, бахтлиман. Охирги пайтларда кеч бўлди дегунча Аллохни кўргим, гаплашгим, қучоқлагим келади. Бир сўз билан айтганда соғиняпман, кундузлари хам шунақа, кеч кирганда янаям кучаяди. Бу менга хузур бағишлаяпти. Бир нарсадан чўчияпман, бу вақтинчалик эмасми, ва бу холатни Аллох мендан рози бўляпти ёки мени хам мендек севяпти десам бўладими? Нотўғри савол берган бўлсам узр

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло билан бандаларга қилинадиган муносабатда бўлинмайди, кўриш, қучоқлашиш бу бандаларга хос нарса. Шунингдек Аллоҳнинг розилиги ва муҳаббати бандалар томонидан аниқ билинадиган нарсалар эмас. Банда бандалигини қилиши лозим. Биз Аллоҳ таолога нисбатан хавф ва ражо орасида туришимиз лозим. Аллоҳнинг ишлари билан эмас, ўз вазифаларимиз билан машғул бўлмоғимиз керак. Валлоҳу аълам!