Сурат бор уйга фаришталар кирмайдими, эсдалик учун тушган расмларгачи?

22:36 / 03.03.2022 | Nozanin Karimova | 527
Ассалому алайкум!
Сурати бор уйга фаришталар кирмайди деб эшитдим, лекин уйимизда эсдалик учун тушган расмларимиз ва ҳар хил сурати бор дафтар китоблар бор, бунда бизнинг ибодатларимизга, ўқиётган намозларимизга қандайдир таъсири борми ?
Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уламолар фото суратни жоиз деганлар. Ҳадисдаги гапдан мурод қўлда чизилган сурат ва ҳайкаллар. Валлоҳу аълам!