Нажосатли либосларни поклаш

21:49 / 03.03.2022 | Рашидахон | 414
Ассалому алайкум! Нажосат теккан кийимлар кўп бўлса, уларни бир тоғорага жамлаб солиб, устидан сувни очиб, тоғора тўлгач сувни ёпиб, ўша тоғорадаги сувда кирларни ювиб, кейин сиқиб, тоғорани бир маротаба чайқаб, сиқилган кийимларни солиб, аввалги ишни такрорлаб (2 марта ювилган ва сиқилган бўлади), сўнг яна такрорланса (3 марта ювиб сиқилган бўлади), кийимлар намозга яроқлими? Бу усул тўғрими? Ёки ҳар бир кийимни алоҳидадан шундай қилиш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Аммо аввал нажас ерларини ювиб ташлаб кейин қўшиб ювган афзал. Валлоҳу аълам!