Ассалому алайкум! ХУРМАТЛИ УСТОЗЛАР, хамиша Аллох панохида бўлинглар. Хар бир мўмин мусулмонларнинг саволларига бераётган жавобингиз учун Аллох рози бўлсин, олдиндан рахмат саволим шундан иборатки, мени бир опам чеварчилик қилиб оила тебратадилар. Қуда тарафдан бир узок қариндоши 15тача кўйлак ва парда тикиб беришни сўрабди опам хоп деб рози бўлиб, қолган хамма ишларини хам йиғиштириб, тўй кунигача, кечани кеча демай, улгириб тикиб бердилар, улар хатто берган ипларини хам кайтариб олиб кетишди лекин бир тийин хам пул беришмади. Неча пул бўлади демади, опам умид килаётгандилар ишимга канчадур бўлсаям хақ беришса, у бу ишларимни битириб оламан деб режа қилаётгандилар, тўйда кўришиб хам канча бўлди дейишни ўрнига вой рахмат деб кучоқлаб қўйишибди холос, опам бундан норозилар, юз хотир қилиб сўрай олмаяптилар, кечиб юборолмаяптилар хам, нима маслахат берасизлар
– Ва алайкум ассалом! Ҳақини сўраши жоиз. Валлоҳу аълам!