Роббимдан хар доим сўрашга хаё қиламан.

11:42 / 04.03.2022 | Parvina Tolibova | 396

Ассалому алайкум! Туғри маслахат берадиган устозим Одинахон опажон. Илмингиз бунданда зиёда бущсин. Шу хард оим ризқ масаласида зиқ бўламан. Бўлмасам уйда, ишда Қуръон ўқийман, зикрлар, истиғфор, саловат айтаман, намозимни канда қилмайман. Роббим ризқингизни ўзим бўйнимга олганман деганини яхши биламан. Лекин инсонманда, куфр қилиб қўяман. Бошқа фирмалардан қарзга юк олиб, клиентларимга қарзга юк бераман, улар ойликда олиб келишади. Унга фирмалар пулини сўраб безовта қилишади. Пулини беролмаганимдан кейин росса хам зиқ бўламан, халоватим йўқолади. Беқарз ишлай олмаймиз. Ишни ташлай десам 3 фарзандим бор, боқишим керак. Мени катта қўрқувим қарздор бўлиб ўлиб қолишим. Лекин Роббимдан бенамоз, қарздор бўлишдан хар доим панох сурайман. Мени қарздор бўлиб ўлиб қолишим хукми қандай бўлади. Хамма нарсани Роббимдан сўраверишим бу тўғрими. Чунки бу дунёниям, у дунёниям кўп дуо қилиб сўрайман. Устозим, мехрибоним, ризқ борасида халоват топишни, таваккал қилишни ўргатинг менга. Умрингизга барака берсин Парвардигорим. Ташаккур.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарсани Холиқимиздан сўрамасак, кимдан сўраймиз? Қарз дуосини доим ўқиб юринг. Зиммангизда қарзингиз бўлса, бирор кишига тайинлаб қўйинг. Сиз адо этмасангиз, сизнинг номингиздан у адо этсин. Шунда кўнгил тўқ бўлади. Ҳозирча шу касбга эҳтиёжингиз бўлса, имкон қилишингиз билан бошқа турдаги ишга ўтиб олинг.  Валлоҳу аълам!