Тўй маросими ҳақида

01:31 / 04.03.2022 | Zarifa Mamadaliyeva | 439
Ассалому алайкум! Бир неча йилдан бери бир масалада иккиланаман. Биламизки, ўтган асрдан бери тўй маросимларида келин-куёвнинг саҳнага стол атрофида ўтириб, яқинларининг дил изҳорларини эшитиш, маросимни кузатиб бориши одат тусига кирган. Лекин диндор хонадонлардаги тўй маросимларида бундай қилинмайди. Ҳозирги кунда юртимизда динга катта эътибор берилиб, кўпчилик томонидан диний кўрсатмаларга амал қилиш кучайиб боряпти ва тўйларда келин ҳижобли келин либосида куёв билан стол атрофида ўтиряпти. Шундай қилиш жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўйнинг бошидан охиригача куёвнинг бирга ўтириши жоиз эмас. Бир кўриниш бериб, яқинлар билан сўрашиб, дуо олиб чиқиб кетиши жоиз. Валлоҳу аълам!