Оила

00:00 / 04.03.2022 | Mushtariybegim | 290
Ассалому алайкум! Хурматли устоз!
Мен оилада кенжа келинман. Турмуш ўртоғим мусофирчиликдалар. Мен ва икки нафар болам (2 ва 8 ёш) учун бир хонани ажратиб беришган. Бу хона қайнона ва қайнотамнинг хоналари билан бирин-кетин жойлашган, яъни биз хонамизга кириш ва чиқишимиздан аввал қайнона-қайнотамларни ётоқ хоналигидан ўтамиз. Уларнинг ёши 70 да. Шу холатдаги турмуш тарзи жоизми?
Ёки келин ота уйида туриши керакми?
Ховлида яна 2 та ака оиласи билан туради.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Келин ўзи бемалол кириб чиқадиган, унинг изнисиз бошқалар кира олмайдиган масканга эга бўлишга ҳақли. Агар шароит тўғри келмаётган бўлса, вақтинча ўз ота онасиникида яшаб туриши жоиз.  Валлоҳу аълам!