Ассалому алайкум! Мен кўп эрим билан урушиб қоляпман, нима қилсам турмушим яхши бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Аввал эркак ва аёл психологияси ҳусусиятларини ўрганиб чиқинг. Аёл киши эркак кишини ўзидек деб билади. Аслида эркак ва аёл психологияси бир-биридан тубдан фарқ қилади. Кўп жанжаллар шу фарқликлар ҳақидаги билимлар етишмаслидан келиб чиқади. Эркак кишига гап қайтариш энг катта хато. Эркак киши асабий вақтида жим туриши керак сўнг у ўзини тутиб олганидан кейин аёл киши ўзининг ҳис-туйғуларини тушунтириши керак. Ҳеч қандай айбловсиз, ёмон сўзлар ишлатмасдан шу жанжал хусусида қисқагина қилиб ўзининг ҳис-туйғуларини гапириши керак. Аёл киши эркак кишига дардларини гапиравериши ҳам нотўғри. Дарди кўп бўлса, ўзини хафа қилиб кўрсатса эркак киши “мен бу аёлни бахтли қила олмас эканманда” деган ҳаёл ҳосил бўлиб бундан жиғибийрон бўлади ва жанжал кўпаяди ёки бу аёлдан қутулиш йўлларини излайди, ундан узоқлашади. Шунинг учун ҳам эркак кишининг психологиясини яхшилаб ўрганиб олиш керак. Валлоҳу аълам.