Руҳшунос маслаҳати

06:48 / 23.01.2018 | UmmuBakr | 2376
Ассалому алайкум! Сабина, сизга ҳам раҳмат!
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Сизнинг ташҳис қоғозларингизни кўрмай, ўзингиз билан алоҳида савол-жавоб қилмай бирон гап айтиш мушкул албатта. Аммо, қўрқувларингизнинг негизида - “вахима” борлигини билдиряпти. Бу қўрқинчлик касаллик эмас, бор йўғи хаётингизда йўқ, фақат сизнинг миянгиздаги мавжуд қўрқув холос. Бу “воҳма” нинг шифоси Аллохимнинг мархамати билан ўзингизнинг қўлингизда. Дўхтирлар бу касалга шифо йўқ дейишади ёки бирон хотиржам қилувчи дори-дармонларни тавсия қилишади. Бор йўғи сизнинг организмингиз ўзингизга эътиборингизни талаб қилаяпти холос. Жисмоний тарбия, тўғри овқатланиш, уйқуни ўз вақтида бўлиши, жуда кўп пиёда юриш, мана шуларни изга туширсангиз, ин шаа Аллох соғлом бўласиз. Албатта, энг биринчи вазифангиз, анализлар топшириб, бўқоқ бор йўқлигини аниқлаш, қон ташҳисларини мутахассисларга кўрсатиш, кальций миқдорини текширтириб, даволанишни йўлга қўйиш керак. Гармонларингизнинг нотўғрилиги, қонингиз камайиши хам шу ҳолатга солиши мумкин. “Ётоқчилаб” қолсангиз, организмингиз ботқоқ сув каби ўзидан ўзи ифлосланиб, хар хил касалликлар келиб чиқавериши табиий ҳол албатта. Ўзингизни қўлга олиб, олға қадам ташланг. Изланинг, ўрганинг, ибодат ва зикрга кўп вақт ажратинг. Бўшашишга ҳечам хаққингиз йўқ, чунки сиз онасиз. Эрта-индин болаларингиз катта бўлиб, худди сиздек бўлиб қолишса,ўзингизга ёрдам беролмаган, уларга қандай ёрдам берасиз. Чаққон, ўз кучига ишонадиган, бардам-бақувват, соғлом, иймон-эътиқодли фарзандларнинг онаси бўлишни истасангиз, демак энг аввало сиз шундай инсон бўлишга куч топишингиз керак. Бунинг учун, ҳоҳиш бўлса бас, ҳаракатни озгинасидан бошланг, у ёғига ғайратингиз кела бошлайди. Валлоҳу аълам!.