Ассалому алайкум! Одамга қийинчилик келганда ўқийдиган бир дуо бор экан. Уни муқаддас китобимиз Қуръони каримдаги суралар билан бирга қўшиб 70 марта ўқилар экан. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм ни 7марта. Фотиха сураси 7 марта. Таборак сураси 11марта. Ва ўша дуо, " Султон дилам беғам кунам. Султон дилам хуррам кунам. Султон бидонам холиман. Султон барорат кориман" дуосини 70 марта. Ихлос сураси 3марта, Нас сураси 3марта. Фалақ сураси 3 марта ўқилар экан. Шу асосда сураларни ва тепадаги дуони ўқиш қанчалик тўғри? Ўзи динимизда бундай дуо борми? Бу дуонинг маъноси қандай? Шундай қилиб дуо қилса бўладими? Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз. Жавобларингиз учун рахмат каттакон.
– Ва алайкум ассалом! Динда бундай кўрсатма келмаган. Валлоҳу аълам!