Хайз

02:59 / 05.03.2022 | Д | 325
Ассалому алайкум! Хайзим туганига 8-9 кун бўлганида хар кунги келадиган сарик ажралмага кўшилиб жигарранг- қизил ранг сифат нарса хам келяпти. Нима килай ? Шунака пайт тахоратим утадими ёки ғусл қилиш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз.  Валлоҳу аълам!