Никох

03:24 / 07.03.2022 | ™_ТаДжИк_™ | 696
Ассалому алайкум! Бир танишим илтимос қилгани учун, шу саволга жавоб керак эканлиги учун унинг номидан сиздан сўраб беришимни сўради. Саволи, оила қурган аёл эридан талоқ олиб анчадан бери эри билан яшамас экан экан. Уйланмаган йигит у аёлни шаръий никохига олиб, вақт ўтиб оила қурмокчи бўлиб, бошқа қизга уйланса бўладими? Хам қонуний, хам шаръий хотини бўлиши мумкунми? Жавоб учун олдиндан рахмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариат жиҳатидан дуруст. Аммо қонунан бир аёлни ола олади холос. Валлоҳу аълам!