Ассалому алайкум! Устоз яхшимисиз.
Мен бу йил 27 га кираман иншаоллоҳ. Ўтган йил ҳижобга кирдим алҳамдулиллаҳ . Энди намоз ўқий бошладим. Саволим хайз ҳақида эди. Олдинроқ сизнинг ёки зикр аҳлидан сўранг каналидами шу савол бўйича ўқиб қолгандим. Хозир эса тополмай сизни яна безовта қилмоқдаман.
Хуфтон вақти тахминан 19.30 ларда кирса, лекин мен 20.00 лар атрофида фарзандимни ухлатиш пайтида ўзим ҳам ухлаб қолдим. Хўжайиним ишдан тунги 1 яримларда келган пайти қарасам, хайзим энди келаётган экан. шу ҳолатда шу кунги хуфтон менинг бўйнимда қарз бўлиб қоладими?
Хайзим эрталаб пешин кирмасдан тугаса ва мен буни эртаси куни тажриба қилиб билсам, кечаги кунги намозларни қазо қилиб ўқийманми?
Ойша онамиздан ҳадисларда оқ матода сарғиш суюқлик оқаргунча кутинглар дейилган экан. Мен намозга кирмасимдан олдин 7 8 кун ўтириб кейин хайздан покланар эдим
– Ва алайкум ассалом! ВЎша куннинг ҳуфтони сиздан соқит бўлган. Қай намоз вақтида поклансангиз, ўша намозни ўқийсиз, ундан аввалги намозни эмас. Бомдод вақти чиқиб кетгунича покланмаган бўлсангиз у ҳам сиздан соқит бўлади. Валлоҳу аълам!