Кўп қаватли уйда қайнона-қайнота билан яшаш

10:17 / 08.03.2022 | Madazimova Shahloxon | 461
Ассалому алайкум! Одина опа!Аллоҳ дин йўлидаги ҳайрли ишларингизга баракот берсин. Мен кўп ўйланаман. Бу иш тўғрими йўқми деб. Мен эрим ва болаларим билан шаҳарда уч хоналик квартирада турамиз. Ёзда ўзимиз яшаймиз. Қишда эса қайнона -қайнотам бизникига қишлагани келишади. Қайнотам домда келиннинг олдида ҳижолатга қўйиб, бу ерда турмайлик деб кўп бора айтсалар ҳам, қайнонам ўзлари бўлсалар ҳам, қайнотамни ёлгиз ташлаб бизникида тураверадилар. Мен эса эр ҳотинлик масалаларида қийналаман. Асабий бўлиб қоламан. Уларнинг бизникида қишлашлари тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Эр хотинлик қилишга шароит бўлса, бирга туриши тўғри.  Валлоҳу аълам!