Ёш қизимга таълим

20:17 / 08.02.2022 | ako ako | 299

Ассалому алайкум! Устоз. Менинг 12 ёшли қизим бор. Баҳоли қудрат Қуръондан ёдламоқда. Лекин иймон, ислом масаласида ўз билимимдан ва ибодати исломиядан ўқимоқда. Ўзи ҳижобдалиги  учун н мактабда ҳам ислом ва иймон масаласида синфдошлари орасида савол жавоблар қизғин. Менинг ниятим сизга шогирдликка бермоқчиман, ўзи ҳам шунга рози. Сиздан илтимос, бизларга ҳозир қандай йўл тутишликни, қайси, қанақа китобларни ўқишликни тавсия берсангиз. Ва сизга бориб таълим олиши учунн бизларга йўл йўриқ кўрсатсангиз. Бизлар Самарқанддан. Аллоҳ қилаётган хизматларингизни Ўзининг даргоҳидаги энг улуғ ажрлар билан мукофотласин ҳамда сизлардан рози бўлсин. Жазакумуллоҳу хойрон…

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Афсуски хозир шогирд олишга имконим йўқ. Узримни кабул қиласиз деган умиддаман.