Вақти аниқ бўлмаган қазолар

05:04 / 08.03.2022 | Dilshoda Rasulova | 318
Ассалому алайкум!
Алхамдулиллах мен намоз ўкийман, рўза тутаман. Лекин аввалларда намоз ва рўзаларимда қазолар бор. Уларнинг аниқ хисобини билмайман, яъни қанчасини адо этмаганимни билмайман. Хозир намоздан кейин қазо намозларини қўшиб ўқияпман, рўза хам тутяпман. Саволим шуки, буларни қачонгача давом эттиришим лозим? Қанчасини адо этишим кераклигини қандай аниқ билсам бўлади ёки бошқа йўли борми?
Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни фақат ўзингиз била оласиз. Тахминан бўлса ҳам ҳисоблашингиз мумкин. Балоҳат ёшига етган кунидан бошлаб ҳисоб қилинади. Валлоҳу аълам!