Ҳомиладорликда грипп

13:08 / 22.03.2017 | Савол | 4262
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум опажон! 27 ҳафталик ҳомиладорман. Кечадан бери бурним битиб, бошим озгина оғриб турибди. Бироз шамоллаганман шекилли. 2-3 кундан кейин юртимга кетишим керак. Уй шароитида шамоллашни даволаш учун нималар қилсам бўлади? Саволимда хатоларим бўлса узр сўрайман. Жавобингизни кутиб қоламан, раҳмат. Аллоҳ бошлаган хайрли ишларингизни давомли қилсин
Шифокор:
.Ва алайкум ассалом,синглим.
Ҳомиладорлик даврида грипп ташхиси қўйилса ва бу ташхис асосли бўлса ,стационар шароитда даволаниш мақсадга мувофиқ . Грипп ташхиси махсус қон таҳлилларига асосланиб қўйилади .
Агар сизда шамоллаш ҳолати қайд қилинаётган бўлса ёки енгил ОРВИ белгилари бўлса , аввало шифокор кўригида бўлганингиз маьқул.
Уй шароитида бу симптомларда тавсия қилинувчи воситалардан наьматак , мойчечак дамламаларини кунига 3маҳал овқатланишдан аввал қабул қилишни , бурунга протаргол эритмасидан 2 томчидан 4 маҳал томизишни , томоқда оғриқ ,қизариш бўлса тез-тез олма сиркасининг қайнаган сувдаги эритмаси билан ( 1 стакан сувга 1 қошиқч а) ёки фурациллин эритмаси билан ғарғара қилишни , кўп миқдорда илиқ суюқликлар қабул қилишни тавсия қиламан. Шунингдек ,»Инсти» порошоги ҳам ҳомиладорлар учун безарар яллиғланишга қарши таьсир этувчи порошок ҳисобланади,уни кунига 2маҳал қабул қилишингиз мумкин. Антибиотикларни шифокор кўригисиз ўз ҳолингизча ичмасликни тавсия қиламан