Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Яқинда 4 ой олдин турмушга чиқдим, 2 ой қайнонам билан муроса қилолмадим, қабул қилишлари жуда ҳам қийин бўлди, эримни мендан жуда хам қизганиб, ётишимизгача хунук гапларни гапирди, ҳозир ҳам ўртамизда жуда катта чегара бор. Ҳозирда Аллоҳимни марҳамати билан 6-7 хафталик ҳомиладорман, ҳолатим, соғлигим туфайли докторлар менга кўп тик юрмаслигимни, жудаям эҳтиёт бўлишимни айтишди, сабаби тушиб қолиш ҳавфи юқори экан. Саволим шундан иборатки: буни қайнонам муғомбирлик, иш қилишдан қочиш деб ҳисобласалар, нима қилишим керак? Мени иш қилмайдиган, касал деб хисоблашларига нима қилсам шариатимизга тўғри келади, авваламбор Аллоҳимни ўзи кечирсин, буни оммага баён қилаётганим учун. Жавобларингиз эса мен учун муҳим
– Ва алайкум ассалом! Шифокорга бориб аниқлаштириб келишини сўранг. Валлоҳу аълам!