Хайз хақида

11:15 / 08.03.2022 | Mumtoza | 377

Ассалому алайкум! Мени саволим шундан иборатки , мен 5 -6 кун хайз кўраман . Лекин баъзида 3 ёки 4 куни хеч нарса келмайди ва мен ғусл килиб, намоз ўқишни бошлайман . Лекин эртасига 5 ёки 6 куни яна хайз кўраман. Айтинг- чи шунака вазиятларда мен нима килай, 5-6 кунигача кутиб турайми ёки ғусл олиб намозимни бошлайми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Ҳайз орасига аралашган қуруқлик ҳам ҳайз ҳукмига киради. То оқлик келмагунича пок бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!