3-4 ҳафтали ҳомилани тушурса бўладими?

15:41 / 19.02.2018 | UmmuMohira | 2054
Ассалому алайкум! Мени 1 ёшу 9 ойлик қизим бор. Кесарча кесиш йўли орқали туққанман. Яқинда ҳомиладан сақланадиган дориларни вақтида ичмаганим сабабли яна ҳомиладор бўлиб қолдим. Ҳомилам 3-4 ҳафтали. Докторлар туғишиз мумкин дейишяпти. Лекин биз болани хоҳламаяпмиз, чунки ҳомила бўлиши мумкин бўлган пайтларда кўпроқ уйқуда, бетаҳорат, “Бисмиллаҳ” ни айтмасдан ёки жунуб ҳолатида яқинлик қилганмиз. 3-4 ҳафтали ҳомилани туширсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бебисмиллоҳ ёки жунуб ҳолатдаги бўлган болани тушуриш керак деган гап йўқ. Бу ишда қарорни ўзингиз қабул қилишингиз керак. Валлоҳу аълам.
http://fiqh.uz/maqola/533.