Кечанинг охирги учдан бири

17:20 / 19.02.2018 | Moh | 3584
Ассалому алайкум! Кечанинг охирги учдан бирида Аллоҳ "Қани муҳтожлар, қани ҳожати борлар, Мендан сўрасалар, ҳожатларини берсам, тилакларини бажо келтирсам", дейди. Айнан ўша вақтни билиб олишим муҳим. Чунки барча ишларим ва 8 соатли уйқуни ибодатимга кўра режалаштираман. Яъни, тонг отишига неча соат қолганида кечанинг охирги учдан бири киради?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Шомдан бомдодгача бўлган вақтнинг олиб учга бўласиз. Охиргисини оласиз. Дақиқа ва сонияларини аниқ айтиб бера олмайман. Чунки кеча узайиб, қисқариб ўзгариб туради. Валлоҳу аълам