Ассалому алайкум! Ҳозирда ҳорижий тил билан шуғулланаман, баъзида жуда кўп мусиқа тинглайман. Кун давомида айтиб юришга одатланганман.Орадан вақт ўтиб, араб тили ўргандим ва Қуръондан сураларни айтишга ҳам одатланаяпман. Баъзида қаерда бўлсам ҳам айтавераман, жоиз эмаслиги ёдимга келса тоҳтайману, лекин кўнглим нотинч бўлаверади. Баъзида ҳам мусиқа, ҳам Қуръон тинглайман ва айтиб кетаман, айниқса йўлларда. Бу вазиятларда мен қандай иш қилаяпман? Умумий қилиб айтганда иккисини ҳам кўп тинглайман.
– Ва алайкум ассалом! Эзгу маънодаги қўшиқлар бўлса зарари йўқ. Аммо ҳар нарсанинг меъёри яхши. Қуръоннинг савоби улуғ. Валлоҳу аълам!